Вейналдум учун курашга “Реал” ҳам қўшилди
19 ноя 2020 20:50
Янгиликлар
Вейналдум учун курашга “Реал” ҳам қўшилди
Аввалроқ, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумга “Интер”, “Милан” ва “Барселона” қизиқаётгани айтилганди.
Вейналдумнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида тугайди ва томонлар ҳалигача янги битим бўйича бир қарорга келмаган.
“Реал” эса футболчини Каземирога захира вариант сифатида жамоага олиб келмоқчи. Мадридликлар Жоржиньони кейинги йил ёзида эркин агент сифатида қўлга киритиш учун қишда у билан музокараларни бошламоқчи.
30 ёшли нидерландиялик жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар