Вейналдум ПСЖ ҳақида: "Гвардиоланинг "Барселона"сидек барчани енгадиган жамоада бўлишни хоҳлайман"
14 сен 2021 14:11
Янгиликлар
Вейналдум ПСЖ ҳақида: "Гвардиоланинг "Барселона"сидек барчани енгадиган жамоада бўлишни хоҳлайман"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум Париж клубининг мақсадлари ҳақида гапирди.
"Бундай катта ҳажмдаги лойиҳада иштирок этиш - бу ерга келишимнинг сабабларидан бири. Энг муҳими. Барча буюк ўйинчиларнинг шу ерда эканлигини ҳисобга олсак, инсонлар фақат Чемпионлар Лигаси ҳақида гапиришади. Мен барчасини ютиш учун келдим.
Тушунарлики, Чемпионлар Лигаси - қийин мусобақа, клуб ҳали уни ютмаган. Бу менга лигадаги "Ливерпуль"ни эслатмоқда - жамоа АПЛ ташкил этилгандан буён титул ютмаганди. Бу ерда ҳам шунга ўхшашдек.
Бундан ташқари бошқа турнирларни инкор қилмаслик керак. Чемпионлар Лигаси нима? 13та ўйин? Мавсумда 13тадан ортиқ ўйин бор. Мен Гвардиоланинг "Барселона"сидек барчани енгадиган жамоада бўлишни хоҳлайман", - дейди Вейналдум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар