

"Май ойида 34 ёшга тўламан. Ўйнаш учун кўп вақтим йўқ, шунинг учун ҳар дақиқадан завқ олигна ҳаракат қиляпман. Балки, сешанба куни ўтказиладиган Англия кубоги доирасидаги ўйин "Олд Траффорд"ги сўнгги учрашувим бўлар", — тажрибали футболчининг сўзларини келтирди "Goal".
Маълумот учун, Нобл — "Вест Хэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "болғачилар" жамоаси тизимида 2000 йилдан бери ўйнаб келмоқда. 33 ёшли англиялик ярим ҳимоячи Лондон клуби учун 518 ўйинда майдонга тушиб, 60 гол ва 61 та самарали узатмани амалга оширган.



