"Вест Хэм" ПСЖ билан форвард Скамакка учун курашади

Alisher
13 июл 2022
"Вест Хэм" "Сассуоло" билан ҳужумчи Жанлука Скамакканинг трансфери борасида музокараларга киришди.

Томонлар эҳтимолий нарх ва битимни муҳокама қилишмоқда. Итальян клуби 23 ёшли италияликни 50 млн еврога баҳоламоқда.

Скамакка ўтган мавсум "Сассуоло" таркибида барча мусобақаларда 38та ўйинда 16та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com