"Вест Хэм" ўз таркибига "Нью-Йорк Сити" ҳужумчисини қўшиб олиши мумкин

Alisher
15 дек 2021
"Вест Хэм" "Нью-Йорк Сити" ҳужумчиси Валентин Кастелланосга қизиқмоқда.

"Болға урарлар" 23 ёшли аргентиналикни харид қилиш вариантини кўриб чиқишмоқда.

Америка клуби ўйинчини 15 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Кастелланос жорий мавсум "Нью-Йорк Сити" либосида 36та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail