«Вест Хэм» «Марсель»нинг Пайет борасидаги учинчи таклифини ҳам рад этди

Narzulla Saydullayev
24 янв 2017
Англиянинг «Вест Хэм» клуби «Марсель»нинг ярим ҳимоячи Димитри Пайет борасидаги учинчи таклифини ҳам рад этди.

Француз клуби футболчи учун 22,5 миллион фунт таклиф қилмоқда. Лондонликлар эса Пайетни камида 30 миллион фунтга сотишмоқчи.

Олдинроқ «Марсель» Пайет учун 20 миллион фунт таклиф қилганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com