"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи
28 июл 17:08
Янгиликлар
"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи
"Вест Хэм" раҳбарлари ушбу ёзги трансфер ойнасида "Парма" ва Япония терма жамоаси дарвозабони Зион Сузукини сотиб олмоқчи.
"Sky Sports" хабарига кўра, Лондон клуби 22 ёшли япониялик футболчини яқин вақт ичида қўлга киритмоқчи. "Болғачилар" япониялик дарвозабонни қўлга киритиш учун курашда "Манчестер Юнайтед"дан ўзиб кетиш ниятида.
Айни дамда мутахассислар Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоаси тарбияланувчисининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Сузуки "Парма"да 2024 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зион Сузуки ўтган мавсум "Парма" таркибида Италия чемпионатида 37 ўйин ўтказган бўлса, шулардан 7 тасида дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар