"Вест Хэм" "Челси" футболчиси учун 30 млн фунт таклиф қилди

Alisher
21 июн 2022
"Вест Хэм" "Челси" форварди Армандо Броя билан шартнома имзоламоқчи.

"Болға урарлар" 20 ёшли албаниялик футболчи учун 30 миллион фунт таклиф қилишди. Клуб футболчини ёзги трансфер ойнасида мақсад сифатида кўрмоқда.

Броя — "Челси" тарбияланувчиси. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум "Саутгемптон" сафида ижара асосийда ўтказди ва 38та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 19,8 миллион фунтга баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com