UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  2 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  4 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2

Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Энг қийин ўйин бўлди. Ўйин босими катта эди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Энг қийин ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам лигада жон сақлаб қолиш учун ўйнамоқда. Босим катта бўлган ўйин. Ғалаба қозондик, уч очко олдик. Ортдаги жамоалар билан бироз фарқ ҳосил қила олдик. Ғалабадан хурсандмиз.

- Забиҳилло Ўринбоев бугун қайси позицияда ўйнади?

- У ҳужумда ўйнади. Ўринбоев ҳар доим бугунги позициясида ўйнайди. Ўйинларимизни кўриб борсангиз, у ҳар доим шу позицияда ўйнашини биласиз. Тўғри, баъзан у орқароқда, баъзан эса олдинроқда ҳаракат қилади. У жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири. Бугун ҳам Ўринбоев яхши ҳаракат қилди. 

- Эронлик легионерларни ким танлаган? Сизми ёки селекция ишларига маъсулларми?

- Биз бир жамоамиз. Бир оиламиз. Бу ишни биргаликда қилганмиз. Улар жамоага фойда келитиришади деб ўйлайман.

- Абдуманнонов ярим йиллик танаффусдан кейин гол киритди. Унинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Мен унинг гол урганидан жуда бахтлиман. У яна гол уради деб ўйлайман. Ёш футболчи катта қийинчиликларни бошдан ўтказди. Ишонамизки, у буларни енгиб ўтиб, жамоага фойда келтиради.

- Майдон чимининг ҳолати сизни қониқтирдими?

- Мен майдонда ўйнамадим. Ҳа, майдоннинг ҳолати яхшироқ бўлиши мумкин эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика