UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  1 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  5 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0

Жамшид Саидов: "Жамоа ютқаздими, демак мураббий ютқазди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Жамоа ютқаздими, демак мураббий ютқазди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саитов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало мағлубият учун мухлислардан ва клубимиз раҳбариятидан узр сўрайман. Йигитлар ҳаракат қилишди. Юзага келган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Пенальти белгиланган вазиятда контакт бормиди, кўриб чиқамиз. 

- Ўйиндан кейин руҳий тушкунликка тушиб қолдингиз. Жамоа футболчиларининг ҳаракатидан қониқдингизми?

- Жамоа билан ҳаммаси яхши. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бироқ, кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Тўп хатто дарвоза устунига теккан вазият ҳам бўлди. Охиригача курашишда давом этамиз.

- Гургеновнинг бугунги ўйинини қандай баҳллайсиз? Пенальти унга боғлиқ вазиятда белгиланди. Кейин иккинчи голда ҳам ҳаводаги курашда ютқазди...

- Мағлубиятда ҳар кимдан айб топиш мумкин. Аниқ фактор шу, жамоа ютқазса, мураббий ютқазган ҳисобланади. Демак, бугун мен ютқаздим. Ишлашда давом этамиз, хато ва камчиликлардан хулоса қиламиз.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика