Вертонген: "Энди АПЛ грандларини мағлуб этиш янада ёқимли бўлади"

Aslanov Jasurbek
30 июл 2017
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Ян Вертонген "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Манчестер Сити"нинг ёзги трансфер ойнасидаги харажатлари ҳақида гапириди.

"Катта харажатлар билан биргаликда жамоага шунга яраша босим ҳам келади. Ёзда қанча пул сарфланганини кўрдингиз, бироқ олдинда яна бир ой бор. Бу ақлсизлик.

Чемпионлик соврини учун 4-5 жамоа кураш олиб боради ва улар босимга дуч келиши аниқ. Аммо айнан шу нарса АПЛни дунёнинг энг томошабоп лигасига айлантиради. Ҳамма ўз таркибини кучайтириб олганидан хурсандман, чунки энди АПЛ грандларини таслим этиш янада ёқимлироқ" - дейди Вертонген.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal