

ПСЖ Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичида икки ўйинда ҳам Мюнхеннинг "Бавария" клубига имкониятни бой берди. 30 ёшли футболчининг хатоси туфайли рақиб голларидан бири урилди ва умумий 3:0 ҳисобидаги устунлик таъминланди. У ушбу омадсизликдан кейин жамоани танқид қилгани учун бошқа клубга ўтказиб юборилиши мумкин.
Италия терма жамоаси аъзоси француз клубининг энг совриндор футболчиларидан бири эди. У 11 йилда жамоа билан 29 та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Футболчи Туриннинг "Ювентус"ига бориб қўшилиши мумкин. ПСЖ ярим ҳимоячини сақлаб қолиш истагини ҳам билдириши эҳтимоли бор.



