Верратти: "ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни орзу қиламан"

Aslanov Jasurbek
6 мар 2017
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти парижликлар билан Чемпионлар лигаси ғолибига айланмоқчи.

"ПСЖда қолишни истайман. Мен Европада камдан-кам топиладиган лойиҳанинг бир қисмиман. ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни орзу қиламан. Бош мураббий Унаи Эмерига раҳмат айтмоқчиман, чунки у доимо менга ишонч бағишлайди. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳафтада учта учрашувда майдонга тушишим мумкин. Бу замонавий футболда жуда муҳим" - дейди Верратти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia