Венгрия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
31 окт 2017 01:55
Янгиликлар
Венгрия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Бельгиялик мутахассис Жорж Лекенс Венгрия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
Бу маълумотни Венгрия футбол федерацияси ҳам тасдиқлади. Бельгиялик бу лавозимда Бернд Шторкнинг ўрнини эгаллади. Шторк Венгрия терма жамоасини ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқа олмаганидан сўнг истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, 68 ёшли Лекенс 1984 йилда мураббийлик
фаолиятини бошлаган. 2010-2012 йилларда Бельгия терма жамоасига устозлик
қилган. Унинг сўнгги иш жойи Жазоир терма жамоаси эди. Лекенс билан 2 йиллик
шартнома имзоланди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар