Венгер Москванинг "Локомотив"ида иш бошлаши мумкин

Mirjalol Normatov
14 авг 2019
Москванинг "Локомотив" клуби Арсен Венгернинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Soccer Link" хабарига кўра, Россия клуби франциялик мутахассисга келаси мавсумдан бошлаб иш бошлаши борасида таклиф юборган. Айни дамда Венгер ФИФАда фаолият олиб бормоқда. Олдинроқ у "Бавария"нинг таклифини рад этгани борасида маълумотлар берилганди.

69 ёшли мутахассиснинг сўнгги жамоаси "Арсенал" бўлганди. Унинг қўл остида "канонирлар" уч бора Англия чемпиони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, уч мавсумдан буён "Локомотив"ни Юрий Семин бошқариб келмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Soccer Link