Венгер: "Балки, Озил "Арсенал"дан кетар, аммо шартномани охиригача бажариш керак"

Narzulla Saydullayev
16 апр 2017
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ 33-туридан ўрин олган «Мидлсбро»га қарши ўйиндан олдин Озил ҳақида ўз фикрларини билдирди:

«Месут Озилнинг шартномаси балки якунига етаётгандир, аммо уни охирги кунгача бажариш керак. Биз бор эътиборимизни майдондаги воқеаларга қаратишимиз керак. Топ даражадаги футболчилар шундай қилишади».

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда «Арсенал» ўз уйида «Кристал Пэлас»га ютқазганди - 0:3.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: 4-4-2.com