UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар Янгиликлар

Вазиятлардан фойдаланишдан бошқа ҳаммаси яхши. Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ўйинидан фикрлар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев - терма жамоа ўйини, пенальти ва Тимур Кападзе ҳақида.

Ўзбекистон - Қирғизистон ўйини кўплаб сабабларга кўра қизиқарли кечди. Ўйиндан олдинги асосий интригалардан бири Тимур Кападзе ва Сречко Катанецнинг мураббийлик қарашларидаги фарқ ҳақида ёзган эдим.

Бошланғич таркиб ва схема ўзгаришсиз қолди. Катанец давридагига нисбатан фақат бир ўзгариш (у ҳам мажбурий) юз берди - Ҳусниддин Алиқулов ўрнига ўнг қанот марказий ҳимоячиси позициясига Абдулла Абдуллаев қўйилди. "Пахтакор" футболчиси ҳимоя учлиги ўйинига табиий равишда мослашди ва Қирғизистон терма жамоаси ўйинчиси четлатилганидан сўнг вақти-вақти билан ярим ҳимоя марказига чиқиб кета бошлади. Масалан, бундай ҳаракатларни "Манчестер Сити"да ўнг қанот ҳимоячиси Рико Люис позицион ҳужумларда майдон марказида жойлашишида кўрамиз. Бунинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси тўпни ўйинга киритиш учун ўртада яна бир футболчига эга бўлди. Бу Тимур Кападзенинг жуда қизиқарли тактик топилмасидир. Абдуллаев мураббийнинг кўрсатмаларисиз юқорироқ кўтарилишга қарор қилмаган бўлса, албатта.



Шу билан бирга, бошланғич таркиб ва схемада ўзгаришлар бўлмаганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини Катанец давридагидан фарқ қилди. Жамоа тўпга кўпроқ эгалик қилди, рақиб дарвозасига кўпроқ босим ўтказди. Кимдир Қирғизистон терма жамоаси бир киши кам бўлиб ўйнади дейиши мумкин, аммо бу четлатилишдан олдин рўй бераётганди. Гарчи Дациевнинг қизил карточкаси Ўзбекистон терма жамоасининг босими натижаси бўлса-да. Пенальтигача Кападзе шогирдлари камида учта хавфли вазият яратди, параллель равишда Қирғизистон терма жамоасини ўз майдонидан деярли чиқармади. Катанец даврида миллий терма жамоамиз барибир камроқ "доминант" футбол ўйнарди. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари томонидан самарали прессинг ва қарши прессингни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу компонентда ҳам футболчиларимиз қўшишган.

Ижтимоий тармоқларда терма жамоамиз етарлича сифатли ўйнамади, деган фикрларни кўрдим. Мен бунга мутлақо қўшилмайман. Ўзбекистон терма жамоаси "тотал" футбол намойиш этди, бутун ўйин давомида устунлик қилди. Ўйин суръатининг нисбатан паст бўлиши икки жамоанинг ҳаракатлари натижасидир. Ўзбекистон терма жамоаси, эҳтимол, Эронга қарши ўйинни кўзда тутиб, бор кучи билан ўйнамаган бўлиши мумкин, қирғизистонликлар эса ўз имкониятлари сабаб бундан юқори тезликни таклиф қила олмадилар. Агар Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Ержан Токотаев бўлмаганида ҳисоб камида 3:0 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўларди.



Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида биринчи "имтиҳон"ни аъло даражада топширди. Аммо олдинда асосий "имтиҳон" - Эрон терма жамоасига қарши ўйин турибди. Назаримда, Қирғизистон билан ўйинда терма жамоамиз етарлича яхши ўйнади. Бундай ўйин учун "тўрт" қўйган бўлардим. "Бешлик" учун реализация етарли бўлмади. Ва бу муаммони қандайдир йўл билан ҳал қилиш керак, чунки эронликлар билан ўйинда бизда 10 та имконият бўлмайди. У ерда қаршилик даражаси бир поғона юқори бўлади ва агар биз ғалаба қозонишни истасак (ва мақсадни айнан шундай қўйиш керак - дуранг ўйнаш жуда хавфли), унда ярим вазиятлардан ҳам максимал даражада фойдаланишимиз керак бўлади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика