Ватцке: "Клопп - Гарри Поттер эмас, у жамоа тузиши учун 3 йил керак"

Aslanov Jasurbek
10 мар 2016
Дортмунднинг "Боруссия" ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке немис клуби собиқ устози Юрген Клоппнинг "Ливерпуль"даги ишига баҳо берди.

"Ливерпуль"да ҳамма керакли нарсалар бор - яхши футболчилар, маблағ, шу сабабли мураббийга шунчаки вақт зарур. Унга 2-3 йил керак бўлади, чунки Клопп Гарри Поттер эмас. Юргеннинг кучли томони - жамоа ичидаги ажойиб атмосфера. Бу борада ҳеч қачон муаммо бўлмаган.

Клопп "Боруссия"га келганида жамоа Бундеслигада 13-ўринни эгаллаб турган эди. Кейин унинг биринчи мавсумида олтинчи бўлдик, учинчи йилда эса чемпионликка эришдик.

Юрген доимо тер тўкиб меҳнат қилади, "Ливерпуль" раҳбариятида эса сабр бор" - дейди Ватцке.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun