Васкес "Реал"нинг шартномани узайтириш борасидаги сўнгги таклифига рад жавобини берди
01 апр 2021 17:16
Янгиликлар
Васкес "Реал"нинг шартномани узайтириш борасидаги сўнгги таклифига рад жавобини берди
Мадриднинг "Реал" клуби вингер Лукас Васкес билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади.
"Қаймоқранглилар" ўз тарбияланувчиларига сўнгги таклифни беришди, аммо у қабул қилмади. Шундай экан, испаниялик футболчи ёзда эркин агентга айланади.
Васкес фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Олдинроқ, "Бавария" ўйинчи билан музокаралар ўтказаётгани маълум бўлганди.
29 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 7та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар