Варан - Роналду ҳақида: "Ғолиблик борасидаги энг яхши намуна"

Mirjalol Normatov
19 сен 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан "Реал"да 7 мавсум бирга ўйнаган ва ҳозирги жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Криштиану - этика ва ғолиблик менталитети борасидаги энг яхши намуна. Мен шундай ҳисоблайман.

Унинг ёнидаги ҳар бир футболчи кундан кунга ўсиб, ривожланади. У юқори даражада меҳнат қилаётгани учун ҳали ҳам шундай даражада ўйнамоқда. У билан бирга бир жамоада эканлигимдан хурсандман", - деди Варан.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal