Варан "Реал" билан хайрлашди
30 июл 2021 19:26
Янгиликлар
Варан "Реал" билан хайрлашди
"Реал Мадрид" клубини тарк этган Рафаэль Варан Instagram саҳифасида собиқ жамоаси билан хайрлашди.
"2011 йил клуб сафига қўшилганимдан бери барча орзуларим амалга ошди. Жамоа билан биргаликда барча муҳим совринларга эришдик. Барча мураббийларга, клубда фаолият юритадиганларга менга қилган яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Бу мамлакат мен учун ҳар доим алоҳида аҳамият касб этади. Мадриддаги фаолиятим ўзгача завқ бағишлайдиган ажойиб саёҳат бўлди. Энди эса фаолиятимда янги давр бошланади", — деди ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи 2011 йилдан 2021 йилгача "Реал"да ўйнаган. Варан клуб сафида жами 236 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар