Варан МЮ билан 12 млн евролик шахсий шартнома бўйича келишувга эришди
20 июл 2021 12:48
Янгиликлар
Варан МЮ билан 12 млн евролик шахсий шартнома бўйича келишувга эришди
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин.
28 ёшли фанциялик футболчи Англия клуби билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
Битим 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланади, ўйинчининг ўзи эса йилига 12 миллион евро миқдорида маош олади.
Варан 2011 йилнинг ёзида бери "Реал"да ўйнамоқда. Футболчи 2020/21 йилги мавсум Мадрид жамоаси таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Фикрлар