Варан: "Фергюсон 2011 йилда мен билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо Зидан сабаб "Реал"га йўл олдим"
17 авг 2021 14:14
Янгиликлар
Варан: "Фергюсон 2011 йилда мен билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо Зидан сабаб "Реал"га йўл олдим"
"Манчестер Юнайтед" янги ўйинчиси Рафаэль Варан манчестерликлар собиқ устози Алекс Фергюсон у билан 2011 йилда шартнома имзолашни хоҳлаганини айтди.
"Ўшанда бу борада кўплаб миш-мишлар бўлганди. 2011 йилда Алекс Фергюсон мени Англияга боришга кўндириш учун онам билан гаплашганди.
Мен ўз клубим ["Ланс"] раҳбарияти билан гаплашганман ва бу ажойиб имкониятлигини тушунганман, аммо Зинедин Зидан сабаб "Реал"га йўл олганман", - дейди француз.
Эслатиб ўтамиз, Варан 2011-2021 йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган. У Мадрид клуби билан 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди. У ёзда МЮга 40 млн евро эвазига ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар