Ван Перси: "Қўллаб-қувватлаш учун раҳмат, айниқса тиббий бўлимга"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2016
"Акхисар Беледиеспор"га қарши Туркия чемпионати 10-турида кўзини шикастлаб олган Робин ван Перси қўллаб-қувватлаш учун барчага миннатдорчилик билдирди.

"Қўллаб-қувватлаш учун ҳаммага раҳмат, айниқса мени назорат қилиб турган тиббий бўлимга. Кўзимда жароҳат бор, аммо тиббий текширувдан сўнг ҳаммаси яхши дейишим мумкин. Бунақаси футболда учраб туради.

Жамоамнинг натижасидан ва ғалабадан хурсандман. Энди бор эътибор дербига қаратилади" - дайди ван Перси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com