Ван Гал: "МЮ "Тоттенхэм"дек ўйнаяпти, шунчаки улар биздан кўпроқ гол уришяпти"

Aslanov Jasurbek
20 апр 2016, 17:43
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал ўз жамоасини "Тоттенхэм" билан солиштирди.

"Ўйлашимча, "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" даражасида ўйнаяпти, аммо икки жамоани очколар ажратиб турибди. Менимча, шунчаки "шпорлар" кўпроқ гол уряпти, шу сабабли очколар сони ҳам кўп. Кўп гол урилаётганининг сабаби, уларнинг таркибида ижодкор ўйинчилар етарлича.

Бу ҳақда олдин ҳам айтганман, таркибимда тажрибали ўйин ташкил қилувчи йўқ. Бунинг устига, биз ўзимиз истаган футболчини қўла кирита олмаймиз" - дейди ван Гал.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph