Ван Гал: "Бошқа жамоа гол ўтказиб юборгандан сўнг синган бўлар эди, аммо МЮ эмас"

Aslanov Jasurbek
26 фев 2016
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Мидтьюллан"га қарши Европа лигаси 1/16 финал учрашуви (5:1) ҳақида фикр билдирди.

"Биз яхши ўйнадик. Рақиб биринчи бўлиб гол урди, бу бошқа жамоани синдириши мумкин эди, аммо биз руҳан кучлимиз. Хатто урилмаган пенальтидан сўнг ҳам ҳужум қилишда давом этдик ва ғалабдан умид қилдик. "Мидтьюлланн" ташкиллашган ўйин кўрсатди, аммо бизнинг жанговар руҳимиз кучлилик қилди. Кўплаб футболчилар юқори даражада ўйнашди.

Маркус Рашфорд бугун Антони Марсьялни алмаштирди ва ажойиб ҳаракат қилди. Ёш футболчилар биринчи ўйинни яхши ўтказишади. аммо кейинги баҳсларда буни қайтара олишадими деган савол бор" - дейди голландиялик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal