UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   53 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  37 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  13 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  16 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади” Янгиликлар

Вальверде: “Бу “Барселона” учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлади”

“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 17-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши баҳс ҳақида гапирди.

“Мана бир неча йилдирки, “Сосьедад”га қарши баҳс биз учун энг қийин сафар ўйинларидан бири бўлиб келмоқда. Ўтган икки мавсумда, гарча ғалабага эришган бўлсакда, бу ерда тўп суриш биз учун осон эмас.

Қолаверса бунга рақибнинг айни пайтда кўрсатаётган ўйинини, рақиб таркибидаги футболчиларнинг маҳоратини ва “Камп Ноу”да кечган охирги учрашувимизни қўшадиган бўлсак, бизни нақадар оғир ўйин кутиб турганлигини билиш қийин эмас.

Бу жамоанинг ҳар бир ўйинда ўз олдига қўйган аниқ режаси бор. Улар ҳар доим тўпни тезроқ ўзларига қайтаришни исташади. Эдегор  ва Мерино бир бирларини жуда яхши тушунишади. 

Альба ва Семеду ҳақида

“Улар Ла Лигадаги сўнгги ўйинмиздан кейин жамоа билан машғулотларда иштирок этишди. Аммо учрашувга тўлиқ тайёр бўлмаганликлар учун сешанба кунги баҳсда майдонга тушишмади. Умид қиламизки, “Сосьедад”га қарши ўйинда уларнинг хизматларидан фойдаланамиз.

Фати ҳақида

“У билан ҳаммаси жойида ва ўзини камтар тутмоқда. Биз у ҳақида доим қайғурамиз”

Видал ҳақида

“Нима дейишим мумкин? Ҳар ким ўз ишонган нарсаси ҳақида гапириши мумкин. Трансфер ойнаси ҳали очилгани йўқ, йил якунига қадар биз яна учта учрашув ўтказамиз. Айни пайтда Видаль бизнинг футболчи. Кейин нима бўлишини кузатишда давом этамиз”.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика