Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"

Iskandarov Abdulaziz
17 июл 2025
Ёзги трансферлар ойнасида "Андижон" жамоасини дарвозабон Валижон Раҳимов тарк этди.

Футболчи жамоадаги фаолияти ҳақида фикрларини билдирди.

"Жамоанинг ашаддий ишқибозларидан миннатдорман. Улар қийин пайтда қўллаб-қувватлашди. Керак пайтда ёнимизда туришди. Мен буни ич-ичимдан ҳис қилдим. Шунинг учун уларга катта раҳмат айтаман.

Нега ўзимни кўрсата олмаганимни ўзим ҳам ҳалигача тушуниб етмадим. Аммо шуни тушундимки, янада кўпроқ меҳнат қилиш ва астойдил тер тўкиш керак.

Шу ўринда, “Андижон” жамоасидаги барчага, жумладан раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва клуб ходимларига раҳмат айтаман ва уларга иккинчи даврада ҳамда Осиё Чемпионлар лигасида омад тилайман",- дейди Валижон Раҳимов


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати