UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  1 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  2

Валижон Раҳимов: "Ҳакамлар бугун жуда ғалати қарорларни қабул қилди" Янгиликлар

Валижон Раҳимов: "Ҳакамлар бугун жуда ғалати қарорларни қабул қилди"

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Олмалиқда АГМК - "Насаф" (0:2) ўртасида кечган баҳс том маънода финал олдидан финал мақомига ҳақли бўлди. Лекин сўнгги дақиқаларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар турлича талқин қилинди. Мазкур ўйиндан кейин АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов фикрларини билдирди. 

"Биз  "Насаф" билан ўйинга жуда кўп тайёргарлик кўрдик. Нафақат бу баҳсга, балки барча ўйин учун қанчадан қанча инсонлар меҳнат қилади. Ҳакамлар эса ўйинга келишади хуштагини чалиб учрашувни бошлаб, хуштаг билан якунлаб яна уйига бориб мазза қилиб яшайверади. Бугунги беллашув чемпионат доирасида бўлганда ҳам майли эди. Бу ерда финал йўлланмаси турибди. VAR факат бир жамоа фойдасига ишлади. Тўғриси ҳакамлар жуда ғалати қарорларни қабул қилди. Ҳакам ўйинни ҳис қилиши, вазиятни ўз қўлига олиши керак. Футболчи ўзини тепага отиб йиқилаверса, пенальти белгиланаверадими? Бугун ҳакам хато қилмаганида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак эди",- дейди Валижон Раҳимов.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика