Валерий Карпин ва унинг штаби Россия терма жамоасида қанча маош олиши аниқ бўлди

Aziz Tukhtamuradov
24 июл 2021
Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи Валерий Карпин ва унинг ёрдамчилари шартнома бўйича 700 минг евро маош олишади.

Маълумотларга кўра, агар терма жамоа Қатардаги жаҳон чемпионатига чиқадиган бўлса, мураббийларга бонуслар билан бирга қўшиб ҳисобланса 1,3 миллион евро тўланади. 

Эслатиб ўтамиз, Карпин билан шартнома 2021 йилнинг 31 декабрига қадар тузилди. У терма жамоа билан бир вақтда "Ростов"даги фаолиятини ҳам давом эттираверади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru