“Валенсия”да Гарай билан бирга клубнинг яна 4 аъзоси коронавирусга чалинган

Eldor Akmurzayev
15 мар 2020
Аввалроқ, “кўршапалаклар” ҳимоячиси Эсекиэль Гарай COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани ҳақда хабар қилгандик.

“Коронавирус билан боғлиқ 5 ижобий ҳолат асосий таркиб футболчилари ва клуб ишчиларида аниқланди. Уларнинг аҳволи яхши, барчаси ўз уйларида изоляцияга олинган”, деб ёзилган клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли Ла Лиганинг кейинги 2 тур баҳслари номаълум муддатга қолдирилган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: valenciacf.com