

Левантияликлар 2016/17 йилги мавсумдан сўнг илк бор Ла Лигада 17 турдан сўнг 16 очко жамғаришди. Клуб 1932/33 йилги мавсумнинг шу қисмида ҳам шунча очко тўплаган эди.
"Валенсия"нинг антирекорди 1982 йилда ўрнатилган - 17 турдан сўнг 12 очко.
Шуниси эътиборлики, левантияликлар уччала ҳолатда ҳам Сегундага тушиб кетишдан сақланиб қолишган.
Клуб жорий мавсум Испания чемпионатида 17-ўринни эгаллаб турибди.



