«Валенсия» — «Реал Мадрид» учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Нега?

Khoja
31 окт 2024
«Реал Мадрид» Ла лиганинг навбатдаги турида «Валенсия» меҳмони бўлиши лозим эди.

Испания шарқи ва жанубида кузатилаётган кучли ёмғирлар оқибатида рўй бераётган сув тошқинлари сабабли мамлакатнинг бир қатор ҳудудларини сув босиш ҳолати кузатилди. Оқибатда ҳозиргача 62 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Ла Лига ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда 2 ноябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашувни бошқа кунга қолдиришга қарор қилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com