

«Лопетеги Родриго билан яхши таниш эканлигидан барчанинг хабари бор, аммо «Реал»да нималар бўлаётганини билмаймиз.
Битта нарсани аниқ биламан: Родриго – жуда муҳим ўйинчи ва нархи жуда қиммат. У «Валенсия»да ўйнамоқчи ва трансфер нархи 120 миллион евро.
Буни осмондан олганимиз йўқ, бугунги кундаги бозорни жуда яхши ўрганиб чиққанмиз», – дейди Мурти.




