

- Илк ўйинимдаги таассуротларим жуда аъло! Илк ўйин, илк тўпга тегиниш ва гол – бунақасини фақат орзу қилиш мумкин холос.
Айниқса менга стадиондаги муҳит, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ёқди. Мураббийлар штаби, жамоадошларимга қисқа вақт давомида командага киришиб кета олишим ва мослашишимга катта ёрдам бергани учн раҳмат айтаман.
Фаолиятимни ҳақиқий футболсеварлар шаҳри, фидойи мухлислар қаршисида, аҳил ва иноқ жамоа сафида давом эттираётганимдан хурсандман. Хуллас барчаси мен учун фантастика, - дейди В. Чемиртан.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.



