Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"
21 сен 00:55
Янгиликлар


Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин қандай кечганини ҳамма кўрди, шу боис саволларга ўта қолайлик.
- Бугун иккала дарвозабон ҳам майдонда ҳаракат қилди. Охирги ўйинларда Эдем Немановга ишонч билдириб келаётган эдингиз.
- Бу ерда ишончдан ташқари машғулотларда ишлаш ҳам бор. Машғулотда ҳар икки дарвозабон ҳам яхши ишлайди. Неманов терма жамоага кетган пайт биз назорат учрашувлари ўтказдик ва бунда дарвозани Ягудин қўриқлади. Равшан Ягудин анча тажрибали дарвозабон. Машғулотдаги ҳаракатларидан келиб чиқиб уни асосий таркибда туширдик. Унинг кўз билан боғлиқ муаммоси бор эди. Аввалига ўйнай оламан деди. Кейин эса танаффусда учрашувни давом эттира олмаслигини айтди. Шу боис иккиинчи таймда Немановни туширдик.
- Бугунги мағлубиятга "Динамо" захира ўриндиғининг торлиги ҳам сабаб бўлдими?
- Фикрингизга қўшиламан. Захирамиз чиндан ҳам тор. Баъзи ўйинчиларда жароҳат бор, баъзилари дисквалификацияга учраган. Афсуски, захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади. Бундай ўйинларга катта захира керак бўлади. Мағлубият учун самарқандлик мухлислардан узр сўрайман.
- Балки тўп назоратини қўлга олиб дуранг учун ҳаракат қилса тўғри бўлмасмиди?
- Биз Фарғонага ғалаба учун келгандик. Ҳатто ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қилганимиз кўринди. Дуранг қайд этсак ҳам бўлади деган хаёл билан стадионга келмаймиз. Шу боис тўпни ушлаш учун эмас, балки гол уриш учун ҳаракат қилдик. Йўқ жойдан оддий хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Футбол шунақа ўйин, доим ҳам устунликка эга жамоа ғолиб чиқавермайди.
- "Динамо" нима учундир Левченко бошқарувидаги "Нефтчи"га фақат мағлуб бўляпти.
- Чунки сизларда яхши мураббий бор, шунинг учун ҳам доим ютяпти. У тактикани ва ўйинчилар танловини ҳар доим тўғри қиляпти.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар