UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Вадим Абрамов: "Ярим йилдан бери клубда бош директор кимлигини билмаймиз..." Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ярим йилдан бери клубда бош директор кимлигини билмаймиз..."

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор"(3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Нима ҳам дердим, ўзимиз мағлуб бўлдик. Ўйинимиз қандайдир тушунарсиз бўлди, ўхшамади. Рақиб учта зарба берди ва шунча гол урди. Тўғри ўйнамаганимиз ҳисобига мағлубиятга учрадик.

Кубокни қайси босқичда тарк этиш аламли бўлса-бўлмаса майдонга чиқиб ўйнашимиз керак эди. Мавсум шуни тақозо этди. Хурсанд қиладиган томони мавсумни ниҳоясига етказиб олдик.

Клубда ярим йилдан бери бош директор йўқ. Унинг кимлигини билмаймиз, кўрмаганмиз. Шундай бўлсада биз ўйнадик.

Жамоада ким раҳбарлигини ҳам билмаймиз. Нималар бўлаётганини ҳам тушунмаяпман. Ҳеч ким йўқ, кўрмаяпмиз ҳам. У ким? Айтадиган ҳеч қандай гапим йўқ",- дейди Вадим Абрамов.



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика