Вадим Абрамов: "Яманни ҳурмат қиламиз ва ҳозир фақат улар ҳақида ўйлаяпмиз"

Eldor Akmurzayev
10 июн 2021
ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Яманга қарши эртанги ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖ устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Абрамов:

- Бизда мақсад ўша-ўша. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар кейинги ўйинга жиддий тайёрланамиз.

Биз ҳар бир ўйинимизни ютишимиз керак. Яманни ҳурмат қиламиз. Улар ҳам бу ерда ўз уйидагидек ҳис қилишади. Яманлик мухлислар кўп. Биз ҳозир фақат Яман ҳақида ўйлаяпмиз.

Яманга қарши ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. Машариповдан яхши футбол кутаман. У яхши футболчи ва лидерлардан бири. Шу ерда ҳам ўзини кўрсатиши керак.

Ҳар жамоа рақиби имкон берганчалик ўйнайди. Бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон берилса яхши бўлади. Жароҳатларимиз бор. Шу сабаб эртага баъзи ўзгаришлар қилсак керак.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати