Вадим Абрамов: "Шўртан" таклифини бошқа режаларим борлиги учун қабул қилмадим"

Narzulla Saydullayev
10 май 2016
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби собиқ устози Вадим Абрамов ҳозирча ишсиз юрибди.

"Шўртан"дан таклиф бўлгани рост. Жамоани бошқаришим тўғрисида улар мен билан алоқага чиқишди. Лекин бошқа режаларим борлиги учун бу таклифни қабул қила олмадик. Тўғри, ҳозир ҳеч қаерда ишлмаётган бўлсам-да, талкифлар йўқ эмас.

Тез орада бирор-бир жамоада иш бошлашим мумкинми? Бунга умид қиламан, албатта. Ҳозир ёшман ва айни ишлайдиган пайтим. Қаердадир фаолият олиб боришни истайман. Бунга ҳар тарафлама тайёрман ҳам. Келажагим борасида тез орада янгилик бўлишига умид қиламан", - дейди Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia