UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (1:3) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни қандай ўтганини ҳамма кўрди. Шуни айтишим мумкин, "Бунёдкор" яхши жамоа. Биз Самарқандда биринчи мағлубиятни шу жамоадан қабул қилиб олгандик. Шу боис йигитларни руҳлантиришга ортиқа ҳожат бўлмади. Жамоамизга ўзини кўрсатгани ва ғалаба қозонганимиз учун раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди.

- "Динамо" ўн йил деганда сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. 

- Бундан хурсандман. Тўғриси, саналарга эътибор бермайман. Фақат ўйин ҳақида ўйлагандик. Самарқанддаги мағлубият жуда алам қилганди. Бугун ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилдик. "Бунёдкор" бизга етиб олмаслиги учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун "Пахтакор" ҳам очко йўқотди, бу эса бизга қўшимча имконият беради. Яна учта ўйинимиз қолди, бор эътиборни кейинги баҳсларга қаратамиз.

- Бугун "Динамо" узоқ масофадан кўп зарбалар берди. Бу ўйинга белгиланган махсус режамиди?

- Футболда шунақа: рақиб қанча имкон берса, жамоа ҳам шунга қараб ўйнайди. Рақиб жамоавий ҳимояланганда ёриб киришга имкон кам эди, шу боис узоқдан зарбалар кўп берилди.



- Ҳужум чизиғида ўйнаган ёшларнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Бугун ёшларимиз яхши ҳаракат қилди ва уларнинг ўйинидан қониқдим. Масалан, Ўрмонжоновнинг чап оёғини кўпроқ ёпишга ҳаракат қилишди. У бундан ҳам яхши ўйнай олади.

- Кўп футболчиларда шартнома муддати тугаяпти деб эшитдик. "Динамо" футболчиларни сақлаб қола оладими?

- Тўғри айтдингиз, шартномалар тугаяпти. Лекин футболчиларимизга қизиқиш каттами-йўқми, билмайман. Чемпионат тугаса кўрамиз. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Одамзот шунақа: қаерда қулай бўлса, ўша жойга талпинади. Худди балиқ сувнинг тубини хуш кўргандек. Биз ҳам ўз имкониятимиз даражасида иш тутамиз.

- Футболчиларнинг кутилмаганда жароҳат олишига муносабатингиз?

- Гап шундаки, биз қаерда ўйнасак, ўйиндан олдин майдонга сув сепишади. Биз эса қаттиқ майдонда машғулот ўтказишга ўрганиб қолганмиз. Машғулотларда фақат резина бутсилар кийишади, чунки майдон қаттиқ. Ўйинларни эса юмошоқ майдонда ўтказамиз. Аксар футболчиларимиз фақат ўйин куни тишли бутси кияди. Бу ҳам таъсирини ўтказса керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
08 ноя 21:14:49
Soccerland777
Баракалла Вадим ака!
+2   
08 ноя 21:03:58
Shakhruzz 7o1
Jonamba zan Dinamo
+1   
09 ноя 00:52:26
BXZ BXZ
Абрамовга койил колиш керак кийин ахволдаги Динамони кабул килиб олди су́нгра Про лигага тушиб кетса хам Динамони ташлаб кетмади ва яна Супер лигага олиб чикди ана энди кучли жамоага
айлантириб медаллар учун курашвотти агар у́зи хохлаганча состав килиб берилса бемалол чемпион килади Динамони . Бу кетишда бир-икки йилда Динамо чемпион бу́лса ажабланмайман . Динамога омад галаба муборак . Пахтакор мухлиси .
+1   
09 ноя 00:02:18
Фарход
Rasul Xasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бронза ємас насиб булса кумуш 3 уйинда галаба козонсак хеч ким биздан кумушни тортиб ололмайди
Илохиомин айтганингиз булсин ( сузларингизга рах гухашта фаришталар омин дейсун )
+1   
08 ноя 22:59:57
Rasul Xasanov
Насиб булса Каршидаги сунги тур кумуш медаллар учун булади
+1   
08 ноя 22:57:35
Rasul Xasanov
Фарход фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат йигитлар. Самарканд ишкибозларини хурсанд килдиларингиз . Аллохнинг истаги, футболистларимизни харакати, Карленовични фартовийлиги сабаб Бронза медалларга эга булишади Иншооллох
Бронза ємас насиб булса кумуш 3 уйинда галаба козонсак хеч ким биздан кумушни тортиб ололмайди
+1   
08 ноя 22:54:00
Маратик
Абрамовни каким утди деганлар Энди гапирсин шкнака состав БН бронза учун купашаяпти,ракиб сохтакор,
+1   
08 ноя 21:59:09
Фарход
Рахмат йигитлар. Самарканд ишкибозларини хурсанд килдиларингиз . Аллохнинг истаги, футболистларимизни харакати, Карленовични фартовийлиги сабаб Бронза медалларга эга булишади Иншооллох
   
09 ноя 17:12:23
Shakhruzz 7o1
Rasul Xasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бронза ємас насиб булса кумуш 3 уйинда галаба козонсак хеч ким биздан кумушни тортиб ололмайди
To'ppa to'g'ri hali ham chempionlikka umid bor bizdan 3ta g'alaba Neftchidan 2ta mag'lubiyat
   
08 ноя 22:50:26
Y@Go_6060
Жонамба зан бобо
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика