Вадим Абрамов: "Қаршидаги учрашувни кўра олмадим, ўша пайт "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида эдим"

Narzulla Saydullayev
11 мар 2021
Жонли эфирда кечган "Тезкор Студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилинди.

"Пахтакор" - "Насаф" ўйинини фақат ҳисобини билдим. Учрашувни томоша қилганим йўқ. Шу боис менга бу баҳс ҳақида гапириш қийин. Сабаби ўша пайт, "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинини стадиондан кузатаётгандим. Қаршида кимлар гол урганини билдим. Шуниси аниқки, майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. "Пахтакор"дан ғалаба тўпини Иброҳимҳалил Йўлдошев киритди.

"Бунёдкор"нинг ўйини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашув бўлгани боис футболчилар ҳаяжонланди. Улар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишмаган бўлиши мумкин. Майдонда ёш футболчилар ҳаракат қилишди. "Машъал" эса ҳимоядан ўйин намойиш қилди. "Бунёдкор"да кўп вазиятлар юзага келди ва уларнинг биридан фойдаланди. Умуман олганда ўйин тенг суръатлар остида кечди. 

АГМК - "Локомотив" ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Яна такрорлайман, биринчи тур эканлиги боис бирор аниқ фикр билдириш қийин. Кўриниб турибдики, барча жамоалар юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган",- дейди Абрамов.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia