

"Таниқли мутахассис Вадим Абрамов "Нефтчи" ПФК қароргоҳига келди! Мураббийни клуб раҳбарияти ва мухлислар биргаликда қарши олишди. Фарғоналик мухлислар Вадим Карленовични катта хурсандчилик билан кутиб олдилар. Вадим Абрамов бу илиқ муносабатдан мамнун эканлигини яширмади", - деб ёзади "Нефтчи"нинг телеграмдаги расмий канали.







