UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор  3 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  107 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  20 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  20 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  22 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  11 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  17 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  22 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью) Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Мени "Нефтчи"ни қуйи лигага тушириб юборган деб ким айтди?" (интервью)

Самарқанднинг "Динамо" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов янги лавозимга тайинланганидан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- "Динамо" варианти қандай пайдо бўлди? Ким алоқага чиқди?
- Одатдагидек клубдан менга қўнғироқ қилишди ва музокарага таклиф қилишди. Раҳбарият билан гаплашиб келишиб олдик. Йил охиригача шартнома туздим.

- Терма жамоадан кетгач нима билан шуғулланаётгандингиз?

- Ҳеч нима, шунчаки дам олдим.

- "Динамо" мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам беради?

- Ҳозирча фақат Марат Мифтахутдинов келди. Қолган мураббийлар бунгача "Динамо"да ишлаётганлар.

- "Динамо"да сиз билан бирга ишлаган футболчилар кўп эмас...

- Тўғри адашмасам уч футболчи билан олдин бирга ишлаганман. Марат Бикмаев, Эркин Байдуллаев ва Евгений Чумак.

- Самарқанддаги стадион чими билан танишдингизми? Ҳолати қандай?

- Ёмон эмас. Фақат бироз чим ўсган экан бугун ўтини ўришди ва ҳаммаси жойида. Бугун илк машғулотни ўтказамиз ва эртага ўйин.

- Терма жамоадаги шогирдингиз Бақоевга қарши...

- Ҳа, агар "Сўғдиёна" бош мураббийи Бақоев бўлса, демак унга қарши.




- 2017 йил "Нефтчи"ни деярли шундай ҳолатда, мавсум ўртасида ва охирги ўринлардаги жамоани қабул қилиб олгандингиз ва якунда клуб қуйи лигага тушиб кетганди. "Динамо" билан ҳам шундай бўлишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, аввало бир нарсага ойдинлик киритиб олайлик. 2017 йилда "Нефтчи"ни ким қуйи лигага тушиб юборганди? Бизми ёки ўша пайтдаги раҳбариятми? Чемпионат тугашига нечта тур қолганида регламент ўзгариб кетгани ёдингиздами? Кейин "Нефтчи" 2018 йил барибир Суперлигада ўйнаган. Демак клуб мен ишлаган пайтда қуйи лигага тушиб кетмаганди. Яна бир нарса ҳеч ким 2017 йил "Нефтчи"да биздан олдин кимлар ишлагани ва натижалари қандай бўлганини эсламайди негадир. Ўша йил ёзда мен жамоага келгач ҳамма легионерларга жавоб берганмиз ва фақат маҳаллий йигитларни, асосан ўринбосарларда ўйнаган ёш футболчиларни майдонга туширганмиз. Ўша пайтдаги ёшлар ҳозир Суперлигадаги деярли барча клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда.

- 2017 йил регламент ўзгариши ҳақида берган интервьюдан кейин сизни футболдан четлатишганди. Энди "Динамо" мураббийи сифатида матбуот анжуманларида қатнашасиз...

- Сизни тушундим, мен доим журналистлар берган саволларга жавоб бераман. Ўзим мана бу саволни беринглар демайман-ку, тўғрими. ОАВни тўртинчи ҳокимият дейишади, биз ҳокимиятга қарши бормаймиз. Қонунни бузмасак, ўйлайманки ҳеч ким бизни четлатмайди.

- "Динамо" ҳозир сўнгги ўринда бормоқда. Клубни Суперлигада олиб қолишга ишонганингиз учун шартнома туздингизми?

- Тўғри охирги ўриндамиз, аммо олдинда 12та ўйин бор. Математик ва амалий жиҳатдан имкониятимиз бор. Охиригача курашамиз. Бунинг учун кўп ишлаш керак бўлади.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика