UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  5 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  5 16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:35Про лига. "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  10 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  18 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди»

Про лига 11-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (1:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Марказий ҳимоячимиз қизил карточка олиб, қийин баҳсда бизга панд берди. Рақиб жарима зарбасидан ҳисобни очганидан кейин ҳам, оддий вазиятда бир киши кам бўлиб қолиш вазиятни янада қийинлаштирди. Биз бу борада чора кўрамиз. 

Шунга қарамай, йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳисобни тенглаштиришди, ўйин якунида эса ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунга сўнгги дақиқаларда имконият бўлди. Аммо... Бугун 2 очко йўқотдик.

- Бу ўйингача кетма-кет 3 футболчи дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборди, бугун эса яна бир ўйинчи майдондан четлатилди. Жамоада интизом масаласида муаммолар бор деб ўйламайсизми?

- Жамоада интизом жойида, ҳамма гап майдондаги қўпол ҳаракатимизда ва биз бу борада оқсаяпмиз. Ўйин қоидасини бузгач, сариқ карточка берилиши баъзида маҳоратнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Биздаги муаммо шу билан боғлиқ.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги пенальти ҳақида. Кожо Жоэл эртага Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрига йўл оларкан...

- Бу – футбол. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Кожо бугун ҳам гол уришни истаганди, аммо омади чопмади. Жоэл мавсум давомида бизни жуда кўп марта қутқарган, бугун эса омади келмади. Футболда рўй бериб туради. Умуман олганда, футболчилар иштиёқидан қониқдим, меҳмон жамоа йўқ жойдан гол киритиб кетгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз шошилишни бошладик. Марказда ҳам 3 футболчи йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Биз деярли яримҳимоясиз қолгандик.

- Аммо захирадан туширилган ўйинчилар (Насимов, Исроилов, Бойдуллаев, Козимов, Маликов) ўйинни кучайтира олишди, жамоа 10 киши бўлиб ҳам рақибдан тўлиқ устунлик қилиб, ғалабага яқин қолганди...

- Ҳа, таркибдаги ўзгаришлардан кейин жамоа ҳужумкор ўйнади. Тўғри, захирадан ҳаммани ҳам тушира олмаймиз, аммо тушган ҳар бир ўйинчида ҳам иштиёқ кучли эди. Шу боис 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олганликлари учун йигитларга миннатдорчилик билдириш керак. Ютишимиз ҳам мумкин эди. 

- Комил Шарофутдинов ўтган ўйинда жароҳат олиб, бугун таркибга киритилмади. Унинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Афсуски, у мавсум охиригача бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Комилни тез орада жарроҳлик амалиёти кутмоқда, - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика