UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  1 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  4 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйинни ҳамма кўрди. Қизиқ учрашув бўлди, гол урилмади, аммо вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уришга имкониятлар бўлди, иккинчи бўлимда эса устунлиқни рақибга бой бердик. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйинни бошқарди. Биз қарши ҳужумда уларни тутишга ҳаракат қилдим, лекин буни иложи бўлмади. "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам вазият бўлди. Охирги паслар етишмади. Гол уролмаганимиздан кейин, ҳисоб ўйинга мос бўлди дея оламиз. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Биз уларни хурсанд қила олмадик.

– "Динамо" "Металлург"га қарши ўйинда биринчи бўлимни суст ўтказганди. Бугун ҳам шундай ҳолат юз берди. Айниқса Нарх ва Кожода агрессивлик кўринмади. Улар ўз даражасидан паст ўйнаётгани нима билан боғлиқ?

– Ҳа, Нарх бугун ўз имкониятларидан паст ўйнади. Бундан ўзимиз ҳам хайронмиз. Бу балки унинг кичик жароҳати билан боғлиқдир. У жангчи ва кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Бугун бир неча марта яхшироқ пас бериши мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. 

– Анвар Ғофуров ўз вақтида қўл остингизда тўп тепган, бирга ишлагансиз ҳам. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

– "Бунёдкор"да жуда яхши жамоа шаклланган. Уларнинг ОКМК билан ўйинларини кўрдим, мағлубиятга лойиқ эмасдилар, бор пенальти ҳам негадир берилмади. Умуман олганда яхши жамоа, ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам яхши савияда. 

– Акбар Исматуллаев ва "Динамо" ўртасидаги можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда. У қишда клуб билан шартнома имзолади. Лекин якуний қайдномага киритилмади. Аслида нима бўлган эди?

– Биз уни жамоага олиб келмоқчи эдик. Шахсан ўзим уни "Динамо"га таклиф қилдим. У ўшанда фаолиятини тугатмоқчи эди. Мен уни яна ўйнашга кўндирдим. Кейин биз йиғинларга борганимизда кўрдимки, у бизга ёрдам берадиган формада эмас. Ундан нима қилишни истаётганини сўрадим, у сиз нима десангиз шу бўлади, деди. У пайтда Исматуллаевга "Қўқон-1912", "Машъал" клубларидан таклиф бор эди. У менга Про лигада ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Кейин "Қизилқум" варианти чиқди. У бу вариантни ҳам истамади ва фаолиятини якунлашни истаётганини маълум қилди. Ярим йил қаердадир ўйнашни, формага кириб олишни истасанг, мен сенга ёрдам бераман дедим. У эса йўқ, фаолиятимни якунлашни истайман деб айтди. Суҳбат шундай бўлганди. Ўшанда Акбарга биз билан бўлган икки ой учун маош тўлашимизни айтдик. Бундан муаммо йўқ эди. Кейин эса футболчилар уюшмасидан хабар келди. Акбар Исматуллаев биздан ўша икки ой ва яна кейинги икки ойлик маошини тўлаб беришни талаб қилди. Агар ўйнашни истаганда, мен унга имконият берардим. Исматуллаев эса фаолиятини якунлашини айтганди. Бу менимча нотўғри иш. Кейин эса сиз айтган тушунарсиз вазият юзага келди. Мен бўлган ҳолатни айтиб бердим, уни қандай талқин қилиш сизнинг ишингиз. Ўша пулни тўлаш керак бўлса, тўлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика