UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  0 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  144 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  21 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  397 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  36 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳозир натижа муҳим эмас, айнан кучли рақиблар билан ўйин жамоамиз фойдасига ишлайди"

Абу-Дабида ўтган "Зенит" ва "Динамо" ўртасидаги учрашувдан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Хорижда йиғин ўтказаётганимизни сабабларидан бири ҳам шу – кучли рақибларга қарши майдонга тушиш ва тайёргарлик доирасида жамоамизнинг камчиликларини кўриб олиш. «Зенит» кучли жамоа эканини билардик, уларга қарши ўйин ҳар қандай натижага қарамай, жамоамиз фойдаси учун ишлайди. Шунга қарамай, рақиб ким бўлишидан қатъий назар бунча гол ўтказиб юбориш мумкин эмас. Биз жамоа йиғишнинг якуний босқичидамиз, «Зенит»дек кучли клублар эса муаммоларимизни кўрсатиб бера олади.

Абу-Дабига келиб нега айнан кучли рақиблар билан ўйнаяпмиз? Чунки ҳозирги тайёргарлик босқичида натижа муҳим эмас, ўйинчиларни секин-аста тайёрлаб, камчиликларни ҳам босқичма-босқич бартараф этиб борамиз. Таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларимиз бундай савиядаги жамоага қарши ҳали ўйнамаган. Шундай ўйинлар уларни тоблантиради. Натижа ҳали муҳим эмас, ҳар бир ўйинчига имконият берамиз. 

"Зенит"билан ўйинда рақибни ҳаддан ортиқ ҳурмат қилиб юбордик. Ҳа, уларнинг таркиби жуда кучли, бразилиялик ижрочилар бор. Аммо қўл остимдаги жамоанинг имкониятларини яхши биламан, улар ўз кучларининг 30 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Рақибдан қўрқмай, ўйнаш талаб этилганди. Эҳтимол, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказилаётгани ҳам уларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилаётгандир. Ўйинни таҳлил қиламиз", - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика