UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  16 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

Про лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган "Динамо" - "Юниред" (1:0) ўйинидан кейин Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Самарқанд дербиси ҳам дербиларга мос ва хос ўтди. Ўйин кутганимиздан оғирроқ кечди. Рақибимиз муносиб жамоалигини кўрсатди, улар майдонда жанг қилишди, охиригача курашишди. Мухлислар жанговар баҳс гувоҳига айланишди. Йигитлардан миннатдораман, қийин баҳсда ғалаба қозондик.

Бугунги ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатгандек бўлдик, иккинчи бўлимда эса эса ўйиннинг боришини улар белгилашди. 

Ўйин бу қадар асабий ва жанговар ўтишига "Юниред"даги йигитларнинг аксарияти "Динамо" тарбияланувчиси ёки собиқ аъзоси бўлгани ҳам таъсир қилди. Бундай пайтда исталган ўйинчи ўзини аямайди. Футболчи собиқ клубига қарши икки ҳисса куч билан ўйнаши табиий ҳолат. Ўйинда қўполликлар кўп бўлгани бу баҳс дерби экани билан боғлиқ. Бундай баҳслар дербига хос.

Легионерлар? Менимча, улар тобора мослашиб бормоқда. Ҳозирча таклиф этилган хорижлик ўйинчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ҳали бор йўғи 2 тур ўтди ва бу қандайдир хулосалар учун етарли эмас. Жамоа ўйиндан-ўйинга кучайиб боради.

Суперлига йўлланмаси учун кураш асосан "Локомотив", "Динамо" ва "Қўқон-1912" ўртасида ўтадими? "Локомотив" бош мураббий интервью бергани ва улар аллақачон ўша ерда (Суперлигада – муал.) экани ҳақида гапирганини менга айтишди. Демак, тўғридан-тўғри яна бир йўлланма учун биз, "Қўқон-1912" ва бошқалар курашамиз. Жиддий гапирадиган бўлсам, ҳали йўлланма масаласида гапиришга эрта", - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика