UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  1 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  26 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов "Навбаҳор" (0:0)га қарши Суперлига 1-тур доирасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

— Аввало, барча мухлисларни янги мавсум билан табриклайман. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдаланишда оқсадик. Мухлислар гол кўриш учун келишади, аммо у бўлмади, шу сабаб кечириб қўясиз.

— Анвар Ҳожимирзаев бугун иккита вазиятдан фойдалана олмади.

— Наманган мухлисларини табриклайман, уларни хафа қилишни хоҳламади. Футбол шундай, кейинги ўйинда гол уришига умид қиламиз.

— "Динамо" Намангандаги 27-ўйинини ўтказди ва 7-дуранг кузатилди. Самарқанд жамоаси бу ерда ҳали ғалаба қозона олмаган. "Динамо" ҳужумлар қилди, аммо уни якунлай олмади. Пенальтини дастлаб Марко Станоевич тепмоқчи эди, аммо Анвар Ҳожимирзаев бу ишни ўз зиммасига олди.

— Биринчи саволга жавоб берадиган бўлсам, бу ҳаёжон билан боғлиқ бўлиши мумкин, барибир биринчи расмий ўйин эди. Пенальтига келсак, Анвар бизда олдиндан пенальтини тепарди. Марко мендан буни сўраганида, "Насаф"да пенальтидан ура олмаганини айтди. У эса фақат бир бор ўн бир метрлик нуқтадан гол ура олмаганини айтдим. Аммо, мен ўшани эслаб қолганман. Анвар Ҳожимирзаев тепиши менинг қарорим эди. Бугун у ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди, аммо бугун унинг куни эмас эди. Бугун "Навбаҳор"дек жамоага қарши меҳмонда ютишни хоҳлагандик, дуранг бизни қониқтирмасди. Йигитлар учун мамнунман.



— Ўтган мавсум Ҳожимирзаев ва Кожо тандемини кўргандик. Ҳозирда эса Фрайдей ва Мираҳмадов билан бу ишламаётгандек. Шунингдек, Кожонинг кетганини клуб эълон қилмади ҳам, у эса ОЧЛда ўйнаб юрибди.

— Кетганини барча биладику, биз нимани эълон қилишимиз керак? Кожосиз Анвар қийналиб қолаётганини айтишга жуда эрта. Атиги бир тур ўтди, бешта турдан сўнг бу ҳақда нимадир дейиш мумкин. Анвар бугун гол уриши мумкин эди, аммо бугун унинг куни эмас эди.

— "Динамо"нинг бу мавсумдаги мақсади қандай?

— 16 жамоа каби энг юқори ўрин. Қайсидир ўрин учун курашамиз дейишимиз ғалати. Самарқанднинг янги ҳокими клубнинг базаси йўқлиги, машғулот майдони йўқлигига эътибор қаратади деган умиддаман. Ўйлайманки, "Динамо" шундан сўнг энг юқори ўрин учун курашади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика