UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  2 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  2 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  8 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  5 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  3 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  5 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  8 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3

Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Динамо" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Афсуски, шундай бўлди. Биринчи бўлимда барчаси яхши эди ва ўйин натижасини осонгина ҳал этишимиз мумкин эди. Танаффусда йигитларга 2:0 ҳисоби "ишончсиз" ҳисоб эканлигини уқтирган эдим. Кейин эса йўқ жойдан иккита гол ўтказиб юбордик. Кейин яна гол уришга ва ўйинга қайтишга интилдик, аммо пенальтидан фойдалана олмадик. Ўзимиз айбдормиз. "Навбаҳор"ни бугунги натижа билан табриклайман. Мухлислар олдида ноқулай ҳолатдамиз. Ғалабали ўйинларимизни бериб юборяпмиз. Жуда кўп ўйинларда шундай тарзда очко йўқотдик" - деди Вадим Абрамов бугунги учрашув ҳақида.

- Жамоада асосий пеналтичи ким? Намангандаги учрашувда Ҳожимирзаев пенальтидан гол ура олмаган эди, бугун эса Ратиньо. Масалан, ўша вазиятда Марко Станоевични майдонга тушириш мумкин эди-ку...

- Пенальти белгиланган вазиятдами? Шунга фикрим етмаяпти-я. Кейинги учрашувларда пенальти ишласак, дарҳол Маркони майдонга тушираман. Ратиньо ишонч билан тўпни олди ва дарвоза томон юра бошлади. Майдонда футболчилар ўз истагани намойиш этиши керак. Футбол шундай ўйин. Ратиньо ҳам гол уришни истаганди, аммо нотўғри зарба йўллади.

- Кейинги икки учрашув "Машъал" ва "Пахтакор"га қарши. Ушбу икки баҳсга "Динамо" қандай тайёргарлик кўради.

- 6-август куни "Машъал"га қарши ўйнаймиз. "Машъал" кеча ўйин ўтказиб бўлди ва уларда тикланиб олиш учун бир кун кўпроқ вақт бўлади. Энди муҳими очколар йўқотмаслик.

- Янги футболчиларнинг ўйини бугун сизга қанчалик маъқул келди? Плетнёв гол урди, лекин Ҳошимов ва Абдусаломов ёрқин ўйин намойиш эта олмагандек...

- Барча янги футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. Бундай ўйинда иштирок этиш ва дарҳол киришиб кетиш қийин. Плетнёв гол урди, аммо унинг жисмоний ҳолати тўлиқ ўйин ўтказишга етмади. Умуман олганда, уларнинг ўйинидан қониқдим, агар баҳс натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз.

- Биринчи бўлимни "Динамо" ажойиб ўтказди, аммо танаффусдан сўнг жамоа ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлим жамоангиз бунчалик ёмон ўтганининг сабаби нимада?

- Менимча, руҳият билан боғлиқ. Танаффусда йигитларни огоҳлантиргандик, аммо вазият шундай ривож олди. Футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Йўқ жойдан келиб чиққан биринчи гол ва пенальти. Ортдан рақиб футболчисини йиқитиш ва йўқ жойдан дарвозамизга пенальти белгиланиши мантиққа тўғри келмайди. Ортиқча хотиржамликка берилиб юборган бўлса керак. Бу ҳақда изоҳ беришим қийин, ўзим ҳам майдон четида ўтириб, нималар бўлаётганини тушунмай қолдим. Иккинчи бўлимни тартибсизлик билан ўтказдик.

- "Динамо" трансферлар ойнасида анча фаол бўлди ва бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Жамоа ўз таркибини қанчалик кучайтира олди? Сиз истаган барча футболчилар харид қилиндими? Яна қайсидир позицияни кучайтириш мақсадингиз бормиди?

- Кимни ўз сафимизда кўришни истаган бўлсак, уларни жамоага қўшиб олдик. Барчаси мен хоҳлагандек бўлди. Лимит бўйича яна битта легионер олишимиз мумкин эди, аммо бундай маъно йўқ. Шунчаки лимитни тўлдириш учун легионер олиб келишдан кўра ўзимизнинг ёшларга имконият берамиз. Трансферларимиз қанчалик самарали бўлишини эса вақт кўрсатади.

- Анваржон Ҳожимирзаевнинг "Навбаҳор"га қарши ўйинларда ўйини чиқмаётгандек. Биринчи даврада пенальтидан фойдалана олмаган эди, бугун эса пенальти олиб келди ва сиз уни алмаштирдингиз... 

- Балки "Навбаҳор"га қарши ўйинларда ўта кучли мотивацияси бўлгани туфайли қизишиб кетар. Билмадим.

- Ўзбекистон Кубогида "Динамо" "Шўртан" билан тўқнаш келади. Кубокдаги мақсадлар қандай? "Шўртан" мағлуб этса бўладиган рақибдек...

- Ушбу рақибни енгиб ўтса бўлади дедингиз, энди футболчиларимиз бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимидагидек хотиржамлик билан майдонга чиқишади. Кубок мусобақаси халқаро майдон учун йўл очиб берадиган энг қисқа турнир. Мақсадимиз энг олий. Мавсумни "Насаф"га қарши ўйин билан якунлаймиз ва тақвим биз учун бироз ноқулай бўлади (таҳр. - Кубок финалига шама қилган ҳолда). 



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика