UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  6 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  35 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони! Янгиликлар

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони!

Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни старт олган LLF SUPER LIGA чемпионатининг дастлабки мавсуми ўз якунига етди.

Ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил қилинган ушбу мусобақада 12та жамоа кураш олиб борди ва якунда UZPSB чемпионликни қўлга киритди. VOSTOK кумуш медалларга эга чиққан бўлса, бронза медаллар TTG футзал клубига насиб этди. 

Барча ўйинларга Юнусобод спорт мажмуаси ҳамда Молия институт спорт зали мезбонлик қилди. Охирги тур ўйинлари ўтказилганидан сўнг LLF Ташкилий қўмита томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоаларга эсталик совғалар, ҳар икки спорт мажмуаси раҳбариятига ташаккурнома, мусобақани юқори савияда ўтказишда яқиндан ёрдам берган ҳомийларга миннатдорчилик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга медаллар ва чемпион UZPSB футзал жамоасига бош соврин кубок топширилди. 

Бундан ташқари 7та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди:

1. Энг яхши ёш ўйинчи - Бекзод Убайдуллаев (UZPOST) 

2. Энг яхши ассистент - Шухрат Ахмедов (UZPSB) 

3. Энг фойдали ўйинчи - Алиакбар Байбурин (UZPSB)

4. Фейр плей соҳиби - Нодир Исроилов (DHL)

5. Энг яхши тўпурар - Ғайрат Исмоилов (UZPSB, 52 гол)

6. Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (VOSTOK)

7. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - Азамат Бойматов (VOSTOK)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика